Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Америкалик эксперт Баҳодир Жалоловнинг Олимпиададаги имкониятларини юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича эксперт Баҳодир Жалоловнинг имкониятларини юқори баҳолаб, унинг Олимпиадада эҳтимолий рақиби Кункабаевга ҳеч қандай имконият қолдирмаслигини айтди.

Америкалик журналист Жек Маккаферри “Вести.кз” мухбири билан суҳбатда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Париж—2024 Олимпиадасидаги имкониятлари ҳақида гапирди.

Мутахассис суҳбатда қозоғистонлик Қамшибек Қўнқабаев билан бўладиган эҳтимолий жанг ҳақида ўз тахминини айтди.

Ҳар икки боксчи Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига лицензия қўлга киритган.

Экспертнинг фикрича, ўзбекистонлик спортчи ҳаваскор боксда энг хавфли ҳисобланади.

"Менимча, Баҳодир Жалолов бошқа савияда. Унинг профессионал рингда ва ҳаваскорлар мусобақаларидаги фаолияти феноменал дейиш мумкин. Жалолов — кучли ва катта боксчи. Ўз тактикасида у ўзининг кучли томонларини муваффақиятли кўрсата олади. Албатта, Олимпиадада у ғолиблик учун асосий номзод бўлади. Балки мусобақада янги бокс юлдузини кўрармиз, аммо ҳозирча ўзбек боксчиси ҳаваскор боксдаги энг хавфли спортчи ҳисобланади".

Бундан ташқари, Маккаферри қозоқ-ўзбек бокс мактаби вакиллари тўқнашувида Баҳодир Жалоловнинг имкониятларини юқори баҳолади.

"Қўнқабаевнинг бир нечта жангларини кўрдим. Унга мусобақада қийин бўлади. Унинг тана тузилиши фарқли. Уларнинг жангида фаворит — сўзсиз, Баҳодир Жалолов", — деди Маккаферри.

Маълумот учун, икки боксчи ҳам параллел равишда профессионал фаолиятини давом эттирмоқда. Жалолов соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли 14 апрель куни Тошкентдаги Humo Arenaъда IBA Чемпионлар бокс оқшоми доирасида хорватиялик Агрон Смакичич (20-2, 18 КО) билан жанг ўтказа олмаган.

Қўнқабаев 2022 йилнинг март ойида ўзбекистонлик Фаррух Жўраевни муддатидан олдин мағлуб этганидан бери профессионал боксда жанг қилмади. Принципиал рақиблар сўнгги бор 2023 йилги Осиё чемпионатида тўқнаш келган, унда ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди.

Бир неча кун аввал ўзбек бокс афсонаси Руслан Чагаев Баҳодир Жалоловнинг Олимпиададаги имконияти ҳақида гапириб, ўз ҳамюртини медалларга асосий даъвогар эканини таъкидлаган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:44, 20.06.2024.
Ўқилди: 1774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.