Лионель Скалони Аргентина ва Канада учрашувида майдон сифатини танқид қилди.
АҚШда бўлиб ўтаётган Америка кубогининг биринчи босқичида Аргентина 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув "Мерседес-Бенц" стадионида бўлиб ўтди.
Ушбу жамоаларнинг ўйинлари учун сунъий қопламали майдон ишлатилади. Ваҳоланки, Америка кубоги вақтида сунъий қоплама устига табиий ўт ётқизилган.
Бу беш кун олдин, МЛСнинг навбатдаги босқичи якунланганидан кейин амалга оширилди.
“Бу ерда ўйин бўлиши етти ой олдин маълум бўлган, икки кун аввал ўтни алмаштиришди.
Учрашув муносиб майдонда ўтмади. Бу худди Саудия Арабистонидагига ўхшарди. Бундай бўлмаслиги керак", - деди Аргентина бош мураббийи Лионель Скалони.