«Барселона»нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ёзги трансфер ойнасида жамоани кучайтирмоқчи. CatalunyaRadio хабарига кўра, Флик Леверкузеннинг «Байер» клуби футболчиси Жереми Фримпонгни асосий трансфер мақсад қилиб қўйган.
Фримпонг ўнг қанот ҳимоячиси, аммо ўнг қанот ҳужумида ҳам ҳаракат қила олади. «Барселона» 23 ёшли нидерландни 40-50 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.
Аввалроқ, миш-мишлар Жереми Фримпонгни Ла Лиганинг яна бир топ клуби - «Реал Мадрид» билан боғлаган эди. Футболчи айни дамда Нидерландия терма жамоаси билан Европа чемпионатида иштирок этмоқда.