Кириш Регистрация

Англия ва Испаниянинг топ-клублари «Реал» дарвозабонини сотиб олиш ниятида

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клубининг 25 ёшли дарвозабони Андрей Лунинни топ жамоалар қизиқишлари доирасига тушди.

Лунинга Лондоннинг “Арсенал”, “Ньюкасл” ва “Атлетико Мадрид” каби Европанинг топ жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Украиналик футболчи асосий дарвозабон белгиялик Тибо Куртуа бўлиши кутилаётган “Реал” клубида қолишни режалаштиряптими ёки йўқ, ҳозирча маълум эмас.

Дефенса Central хабарига кўра, “Реал Мадрид” президенти Флоретино Перес, агар Андрей ҳақиқатан ҳам клубдан кетишга қарор қилса, у учун катта миқдорда пул олишни хоҳлайди. Унинг фикрича дарвозабоннинг трансфер суммаси 35 миллиондан кам эмас.Transfermarkt порталига кўра, футболчининг трансфер қиймати 25 миллионга тенг.

2023—2024 йилги мавсумда “Реал Мадрид” Лунин билан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва Испания кубогини қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:02, 24.06.2024.
Ўқилди: 3721 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик