Германия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Раум Европа чемпионати 3-турида Швейцария билан ўйинда голли узатма берганлиги ҳақида гапирди.
"Сандро Вагнер ўйиндан олдин менга вақтим келишини айтган эди. Мен унга: "У қачон келса, менга сигнал керак эмас, мен доимо у ердаман", дедим. Энди эса турнирда ўз вақтим бор!" — дейди Раум.