"Бетис" ҳужумчиси Виллиан Хосе "Спартак"га ўтиши мумкин.
32 ёшли бразилиялик "Спартак"нинг қисқа рўйхатида. “Қизил-оқлар” футболчининг вакиллари билан аллақачон мулоқотга киришган, деб хабар беради “Спорт-Эхпресс”.
"У Кузмич" телеграм канали хабарига кўра, Москва клуби Виллиан учун 1,5 миллион евро тўлайди.
Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 43 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.