Италияда "Удинезе" ва "Интер" клубларида тўп тепган словениялик собиқ дарвозабон Самир Ханданович Жанлуижи Доннаруммага юқори баҳо берди.
У "ПСЖ" дарвозабонини ўз позициясида дунёнинг энг яхшиларидан бири деб билади. Эслатиб ўтамиз, Доннарумма аввалги Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчисига айланган ва шундан сўнг “Милан”дан Францияга кўчиб ўтганди.
"Доннарумма дунёнинг энг зўрларидан бири, аммо Италияда иккита ажойиб дарвозабон бор, чунки Викарио ҳам жуда кучли ўйинчи.
"Тоттенхэм"да ажойиб мавсум ўтказди. Италияда дарвозабонлар билан боғлиқ муаммолар йўқ, чунки Доннарумма ҳали ёш ва профессионал даражада ўсишда давом этади", дея Хандановичнинг сўзларини келтиради Sky Sports.