Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Сеонгнам» мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея Кей-лигасида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кечаги ўйинларда “Поханг Стилерс” ўз уйида “Инчхон Юнайтед” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, “Сувон” – “Тегу” ўйинида 3:1 ҳисобида сувонликлар устун келишди.

Ўтган йилги чемпион “Сеул” ўз уйида “Улсан Хёнде” билан ғалабани қўлдан чиқазган ҳолда, 2:2 ҳисобидаги дурангга рози бўлди ва ғалабасиз серияларини давом эттиришди. ОЧЛда Кей-лига шарафини химоя қилаётган “Чонбук” эса қийинчилик билан бўлса-да “Жежу Юнайтед”ни 2:1 ҳисобида мағуб эта олди. Бугун давом этган тур ўйинларида “Тежон” – “Кёнгнам” 1:1, “Кангвон” – “Чоннам” 1:1 ҳисоблари қайд этилди.

Биз учун аҳамиятлиси терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп сураётган “Сеонгнам Илва Чунма” клуби бугун “Бусан” меҳмони бўлди ва ҳимоячиларнинг қўпол хатолари эвазига аламли тарзда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу ўйинда  бош мураббий Ан Ик Су ҳамюртимизни ўйиннинг 52-дақиқасида Ли Хён Хонинг ўрнига майдонга туширди.
Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:58, 07.04.2013.
Ўқилди: 6581 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик