Бугун Кёлн шаҳрида Англия ва Словения терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур учрашуви бўлиб ўтади.
Словения терма жамоаси мусобақанинг 1/8 финал босқичига чиқадиган сценарийлар билан танишиб чиқинг.
Бугунга келиб словенияликлар икки очко билан "C" гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. Турнирнинг плей-офф босқичига чиқиш учун Словения Англияни мағлуб этиши керак.
Агар жамоалар худди Сербия ва Дания каби ўзаро дуранг ўйнаса, словенияликлар учинчи ўринни эгаллайди ва учинчи ўриндан плей-оффга чиқиш имкониятига эга бўлади. Агар серблар Данияни Англия Словенияни мағлуб этганидан кўра кўпроқ тўп фарқи билан мағлуб этса, Матиаз Кек шогирдлари гуруҳда сўнгги ўринни эгаллайди.