Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Албания билан Евро-2024 учинчи тур ўйинида (1:0) "қизил фурия" сафида илк бор расмий ўйинда дебют қилди. У ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Дебютимдан ўзим, оилам ва дўстларим учун жуда ҳам хурсандман.
Жамоа ичида келгуси босқичда ким рақиб бўлиши ҳақида ўйламаяпмиз. Жуда ҳам хотиржаммиз», - деди 20 ёшли испан.