Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Кварацхелия: "Грузия икки томонлама мотивацияга эга, биз ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз"

Баҳо:
+ | -

Грузия терма жамоаси ҳужумчиси Хвича Кварацхелия 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Португалия билан бўладиган ўйин ҳақида гапирди.

"Ўтган ўйинлар ҳақида гапириш нотўғри деб ўйлайман. Сиз фақат Португалия ҳақида ўйлашингиз керак. Биз Евро-2024'да кўпроқ нарсага лойиқ эдик, аммо бу футбол. Португалия билан учрашув бизнинг устувор вазифамиздир.

Бу қийин ўйин бўлади. Португалия аллақачон плей-офф босқичига чиқди ва бизда икки баравар мотивация бор. Биз ҳамма нарсани қиламиз. Евро-2024 саралашига кўпчилик ишонмасди, аммо биз шу ердамиз. Энди ғалаба қозониш, плей-оффга чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Имконият 1% бўлса ҳам ҳаммаси мумкин", - дея Кварацхелия сўзларини келтиради RB Sport.

Грузия терма жамоаси биринчи ўйинда Туркия терма жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. 2-турда Грузия Чехия билан дуранг ўйнади.

Киритилди: 18:17, 25.06.2024.
Ўқилди: 334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик