Трансфер бўйича эксперт Фабрицио Романо "Бавария" вингери Кингсли Команнинг "ПСЖ"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
Яқинда ОАВда Париж клуби ва 28 ёшли футболчи ўртасида музокаралар бошлангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Романонинг фикрича, аниқ бирор нарса ҳақида гапиришга ҳали эрта.
"Эшитишимча, буни аниқ, муқаррар нарса деб бўлмайди. "Команнинг "ПСЖ"га ўтишига ишончим комил эмас", - деди инсайдер.
Кингсли Коман 2017 йилдан бери "Бавария"да ўйнайди.