Машҳур бразилиялик собиқ футболчи Роналдо спортга қизиқиши ҳақида гапирди. "Барселона" ва "Реал"нинг собиқ юлдузи сўзларига кўра, у ҳозирда футболдан кўра кўпроқ теннисни яхши кўради.
"Менимча, бугун мен теннисни футболдан кўра кўпроқ севаман. Бу ақл бовар қилмайдиган бўлиб эшитилиши мумкин, лекин мен футбол ўйинларини кўра олмайман. Улар менга зерикарли туюлади", - дейди Роналдо.
Баъзида Роналдунинг фикрига қўшилишингиз мумкин. Бир кун аввал Европа чемпионатининг кечки иккала учрашуви ҳам 0:0 ҳисобида якунланганди.