Ҳужумчи Барнабаш Варга Штутгартдаги касалхонадан чиқди.
Бу ҳақда Венгрия футбол федерацияси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Бугун эрталаб Барнабаш Варга Штутгарт касалхонасидан чиқарилди ва ҳозирда Венгриядаги уйида тузалмоқда", - дейилади баёнотда.
68-дақиқада Шотландия терма жамоаси дарвозабони Ангус Гунн билан тўқнаш келган Барнабаш Варга Европа чемпионатининг 3-тур ўйинини давом эттира олмади.
Футболчини замбилда майдондан олиб кетишди. Кейинчалик малум бўлишича, футболчининг юз суяклари бир неча марта синган.