Грузия терма жамоаси вингери Хвича Кварацхелия Португалияга қарши ўйин олдидан Криштиану Роналду билан суҳбатлашди.
Учрашув якунланганидан сўнг Кварацхелия ўйин бошланишидан олдин кутганидек, Криштиану Роналдунинг футболкасини олди.
"Криштиану билан ўйин олдидан гаплашдик, у менга муваффақият тилади. У келиб мен билан гаплашади деб ўйламагандим. Шунинг учун ҳам Роналду майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ажойиб шахс. Ажойиб футболчи ва ажойиб инсон.
Бундай ўйинчи ўйин олдидан сизга яқинлашгани ҳайратланарли. Бу бизга бугун нимагадир эришишимиз мумкинлигига ишонишимизга ёрдам берди", деди Кварацхелия ғалабадан кейин берган интервьюсида.