Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Доменико Тедеско Украина билан дурангдан кейин (0:0) Европа чемпионатининг ташкилий ишларидан нолиди.
"Биз стадионга мен ҳеч қачон дуч келмаган шароитда етиб келдик. Полиция ҳамроҳлигида меҳмонхонадан стадионга боришга бир соат вақт кетди. Йўл бутунлай тоза эди, лекин улар соатига 20-25 километр тезликда ҳаракат қилишди. Барча светофорлар қизил эди. Якунда жамоа билан гаплашиш учун атиги икки дақиқа вақтим бор эди ва биз ўйинолди машғулотлар вақтини қисқартиришга мажбур бўлдик. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса", - деди Тедеско Goal билан суҳбатда.
Европа чемпионати 1/8 финалида Бельгия терма жамоаси Францияга қарши майдонга тушади. Учрашув 1 июль куни бўлиб ўтади.