Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни нокаутга учратмоқчи

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонлик профессионал боксчи Иван Дичко (13-0, 12 КО) “Vesti.kz” нашрига берган интервьюсида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан ўтказилиши мумкин бўлган жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Спортчилар ҳаваскор боксда тўқнаш келган. Жангларда Дичко тўрт бора ғалабани қўлга киритган. Қозоғистонлик боксчининг сўзларига кўра, у профессионал боксдаги қобилиятига ҳам ишонади.

“Албатта, Жалолов сезиларли ютуқларга эришди, у кучайиб кетди, аммо унинг устидан қозонган ғалабаларим техника ва тактикадаги устунлигим туфайли эди”, — дея таъкидлади Дичко.

Қозоғистонлик боксчи Жалолов узун бўйли боксчиларга хос узоқ масофадан ишлашга асосланган тактика қўллашини ва бу, албатта, муваффақият келтиришини таъкидлади.

“Жалолов — узун бўйли боксчи, бу унга рақибини масофада ушлаб туриш имконини беради, бунда ғайритабиий нарса йўқ, бу баланд бўйли боксчилар орасида одатий ҳол”, — дея қўшимча қилди Дичко.

Жалолов билан бўлиши мумкин бўлган жангнинг эҳтимолий натижаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Дичко ўзининг ғалабасига ишонч билдирди.

“Мен бу жангда фаворит бўлардим ва балки нокаут билан ғалаба қозонишим ҳам мумкин”.

1980 йилги Олимпиада кумуш медали совриндори Виктор Демяненко ҳам “Vesti.kz” мухбири билан суҳбатда қозоғистонлик оғир вазндаги боксчи Иван Дичко ва Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Баҳодир Жалолов ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

“Агар уларнинг жанги мухлислар учун қизиқарли бўлса, уни ўтказиш керак. Қолаверса, Жалолов фаолиятида узоқ танаффуслар бор: у ҳам профессионал, ҳам ҳаваскор боксда жанг қилади. Жанггача боксчилар қандай формада бўлишлари аниқ эмас. Бу қизиқарли жанг бўларди, лекин мен Дичко кўпроқ жанг ўтказиши ва рейтинг очколарини қўлга киритиши керак, деб ўйлайман”, — деди Демяненко.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 2024 йилги Олимпиада ўйинларида 92 килограммдан юқори вазн тоифасида олтин медалга асосий даъвогарлардан бири саналади.

Қозон (Россия) шаҳрида бўлиб ўтган BRICS ўйинларида Баҳодир Жалолов ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:00, 27.06.2024.
Ўқилди: 15710 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.