Испания терма жамоаси ва Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳужумчиси Нико Уильямс ўз келажаги ҳақида гапирди.
"Бильбао менинг уйим. Яқинда клуб билан янги шартнома имзоладим. Мен бу ерда бахтлиман", - деди Уильямс Radiogaceta билан суҳбатда.
Аввалроқ матбуотда Уильямсга “Барселона” ва “Челси” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Никонинг Бильбао клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ўтган мавсумда ҳужумчи "Атлетик" сафида 37 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 19 та голли узатмани амалга оширган. Уильямс айни дамда Испания терма жамоаси сафида Евро-2024да ўйнамоқда.