Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Раде Петрович: «Менимча, энг кучли легионерлар бизнинг жамоада»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Динамо" (4:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Раде Петрович ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз оғир ўйин бўлишини кутган эдик. Рақибни деярли ҳар бир учрашувини ўрганиб чиқдик. Улар футбол ўйнайдиган жамоа эканлигини исботлади. Самарқандликлар биринчи даврада бундан кўпроқ очкога лойиқ эканлигини кўрсатишди. Биз баҳс бошида 2 та гол киритдик, аммо улар сифат намойиш этиб ҳисобни тенглаштирди.

  Бизни захирадан ўйинга қўшилганлар имкониятларимизни ошириб берди. Бугунги ғалаба учун йигитлар ва ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

Биз фақат кейинги рақибимиз ҳақида фикр билдиришимиз мумкин. Олдимизда "Нефтчи"га қарши учрашув кутиб турибди. Жароҳатлар ҳам бор. Бу беллашувда Иван Бошкович яна мураббийлар штабига қайтади. Бу бизга қўшимча куч беради.

Биз уларни яхши билар эдик. Улар бизни ўйинимизни кучайтириб берди. Йовович ўз термасида 4-5 та ўйин кўрсатган. Петрович Черногория чемпионатининг энг яхши футболчиси эди. Улар билан шартнома имзолагач, жароҳатлар пайдо бўлди. Шу боис, илк турларда бир нечта беллашувларни ўтказиб юборди. Ўйлашимча, ҳозир энг кучли легионерлар бизда.

Асосий таркибга кириш учун рақобатлаша оладиган бир ё икки маҳаллий футболчи билан шартнома имзоланиши мумкин. Бизда 90 фоиз футболчи яхши мавсум ўтказди. Бор эътиборимиз "Нефтчи"га қарши кубок баҳсидаги ўйинга қаратилган. Умид қиламизки, "Нефтчи" билан ўйинда стадион тўлади.

Юқорида айтганимдек, "Динамо" яхши жамоа. Уларнинг деярли барча ўйинини томоша қилдик. Уларда ўйин сифати бор. Бугун оғир баҳс бўлишини билар эдик.

Бизда жуда кўп ёш футболчилар бор. Иван Бошкович сўнгги икки йилда "Бунёдкор"да ва "Сўғдиёна"да ўзбек футболи учун фойдали ишни амалга оширди. Жуда кўплаб ёш футболчилар Суперлигада ўйин амалиётига эга бўлди. Умид қиламанки, бизни таркибда қолган ўйинларда ҳам ёш футболчилар иштирок этади", — деди Петрович.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:25, 29.06.2024.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик