Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн немис мухлисларини хавотирга солаётган саволга жавоб берди.
"Мен Хаверц ва Фюллькруг атрофидаги мунозараларни кузатмайман. Ким ўйнашини мураббийлар штаби ва мен ҳал қиламиз, аммо бу фақат ўйиндан олдин маълум бўлади. Мен уларнинг футболчилар ҳақида ёзганларини ўқимайман, чунки менинг ишим етарли. Ўйлайманки, биз Данияга қарши ўйин учун таркибни аллақачон аниқлаб олсак бўлади", - деди Нагельсманн шанба кунги 1/8 финал учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.