Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Александар Станоевич: «Бизни ўта муҳим ўйин кутиб турибди»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги «Бейцзин Гоан» —  «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисми пекинликлар билан ўтди.

«Бу ўйин биз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Биз майдон эгаларимиз. Шу боисдан ҳам ғалаба қозонишимиз шарт.

Умуман олганда, эртанги учрашувга барча шогирдларим тайёр ҳолатдалар. Гуруҳимизда бирданига учта жамоа бештадан очкога эга. Бироқ бизнинг имкониятларимиз нисбатан яхшироқ.

Эртага стадионга кўпроқ ишқибозлар ташриф буюришиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришини истардим. Мавсум стартида ҳали мағлубиятга учраганимиз йўқ. Очиғини айтаман, эртага бизни ўта муҳим ўйин кутиб турибди. «Бунёдкор» ўтган мавсум ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борган жамоа ҳисобланади. Клуб турнирда мунтазам иштирок этиб келади ва шу орқали каттагина тажрибага эга. Меҳмонда Япония чемпиони «Санфречче Хиросима» клубини доғда қолдирди.

Рақибимиз таркибидаги аксарият футболчилар миллий терма жамоа аъзоларидир. Айнан шу футболчилар ва мураббий Бразилия-2014 масаласини амалда ҳал қилиб бўлди. Шундай экан, рақибни ҳурмат қилган ҳолда баҳсга жиддий ёндашамиз.

Одатда учрашув олдидан имкониятлар тенгма-тенг бўлади. Бироқ биз уйда ўйнаётганимиз учун имкониятларни 51-49 деган бўлардим. Мавсум ҳали узун, олдимизда жуда кўп учрашувлар бор. Бироқ ўйин тактикамиз ўзгармай қолаверади», - Александар Станоевич.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 23:59, 09.04.2013.
Ўқилди: 3277 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3922]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3450]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3339]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3036]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2806]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2800]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2572]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2432]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2420]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик