Кириш Регистрация

«Бунёдкор» «Ишчилар»да расмий машғулот ўтказди

Баҳо:
+ | -

Учрашув олдидан "Бунёдкор" аъзолари "Бейцзин Гоан"нинг уй аренасида расмий машғулот ўтказишди.

 

Хитойлик журналистларнинг диққат марказида ўтган Миржалол Қосимов шогирдларининг машғулоти маҳаллий вақт билан соат 18:30да бошланди.

 

Машғулот мураббийлар штабининг аввалдан ўйлаган режалари асосида ўтди. Барча футболчилар соппа-соғ ва ҳамма жангавор руҳда шуғулланди.

 

Таъкидлаш жоизки, "Бейцзин Гоан"нинг уй стадиони Хитой мамлакатидаги энг улкан ареналардан бири ҳисобланади.

 

"Ишчилар" стадиони деб номланувчи арена шаҳарнинг Чаоян худудида жойлашган бўлиб, унинг умумий майдони 350.000 м²ни ташкил этади. Сиғими — 66.161 томошабинга мўлжалланган. Арена қурилиши 1959 йилда тамомланган. Сўнгги марта 2004 йили Осиё кубоги олдидан таъмирдан чиқарилган.

 

"Ишчилар" стадиони 1990 йилги Осиё ўйинларининг бош аренаси сифатида хизмат қилган. Айнан шу ерда мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтган. Дарвоқе, "қалдирғочлар"нинг ОЧЛдаги бундан олдинги меҳмондаги учрашуви ҳам айнан 1994 йилги Осиё ўйинлари учун хизмат қилган Хиросимадаги стадионда бўлиб ўтганди.

 

Матбуот ходимлари учун мўлжалланган трибунада бир вақтнинг ўзида 70 нафар журналист ишлаш имкониятига эга. Шунингдек, шарҳловчилар учун 5та хона мавжуд.

Эртанги учрашувга таҳминан 40 мингга яқин мухлис ташриф буюриши кутилмоқда.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:19, 10.04.2013.
Ўқилди: 3894 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик