Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Англия терма жамоасининг Евро-2024 1/8 финалида Словакия термасига (2:1) қарши ўйинидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Англия терма жамоаси жуда секин ўйнади. Ўйинчилар бирлашиш учун жуда узоқда. Якунда улар тактика туфайли эмас, индивидуал тажриба ҳисобига ғалаба қозонишди", - деди Венгер beIN Sports билан суҳбатда.
Евро-2024 чорак финалида Англия терма жамоаси Швейцарияга қарши майдонга тушади. Учрашув 6 июль куни, соат 21:00да бошланади.