Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U19) кеча БААнинг Дубай шаҳрида бошланган «Emirates» халқаро мусобақасининг дастлабки баҳсида мағлубиятга учради. Алексей Евстафеев шогирдлари мезбонларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Мусобақанинг яна бир ўйинида Саудия Арабистони терма жамоаси Қатар устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Таъкидлаш лозим, БААга қарши ўйин янги ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун дастлабки ўйин бўлди. Ушбу жамоани куз ойларида Осиё чемпионатининг саралаш баҳслари кутиб турибди.
Ёшларимиз навбатдаги баҳсни эртага Қатар терма жамоасига қарши ўтказса, сўнгги ўйинни улар 13 апрель куни саудиялик ёшларга қарши ўтказишади.