Кириш Регистрация

"Вест Хэм" ёзда шов-шувли трансферларни амалга оширмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Вест Хэм" техник директори Тим Штайдтен ўз клуби мухлисларига ёзги трансферлар борасидаги режаларини баён қилди.

"Вест Хэм" шу ёз бошида "Палмейрас"дан 25,5 миллион фунт стерлинг эвазига қанот ҳимоячиси Луис Гильермени олиб келган муҳим шартномани амалга оширди, аммо бу ҳали бошланиши.

"Вест Хэм" молиявий фэйр-плей қоидалари остида эмас ва ўтган ёзда Деклан Райсни "Арсенал"га сотишдан тушган 105 миллион фунт стерлингни ҳали тўлиқ сарфламаган, шунинг учун Штайдтен "болғачилар"нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги билан яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

"Раҳбарият ва хўжайинлар сўнгги бир неча йил ичида яхши иш қилди. Мен сизга аниқ позициялар ёки ўйинчиларнинг исмларини айта олмайман, аммо бу барчамиз учун шов-шувли ёз бўлиши аниқ.

Жамоа таркиби ҳақида гап кетганда, Хулен билан муносабатим катта аҳамиятга эга, биз деярли ҳар куни гаплашамиз, айниқса биз излаётган профиллар ҳақида", - деди Штейдтен Daily Mail билан суҳбатда.

Киритилди: 14:35, 02.07.2024.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.