Гари Линекер УЕФАнинг Жуд Беллингемни текшириши ҳақидаги хабарга кинояли муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик ярим ҳимоячи Евро-2024 1/8 финалида Словакияга қарши ўйинда гол урганидан сўнг, қўлини ён тарафига силкитганди. У буни яқин дўстларига нисбатан ҳазил имо-ишораси деб атади. УЕФА муносиб хулқ-атворнинг асосий қоидалари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан текширув ўтказишини айтди.
Гари Линекер бу хабарга "Кулгули" деб муносабат билдирди.