Франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабио Туриннинг "Ювентус" клубини тарк этади, аммо у қаерга кетиши сўроқ остида.
Footmercato хабарига кўра, футболчининг агенти бўлган Адриеннинг онаси "Барселона"га мурожаат қилган. У ўғлини Каталония суперклубининг футболкасида кўришни хоҳлайди. Молиявий сўровлар ҳам маълум - Рабьо йилига саккиз миллион евро эвазига Испания вице-чемпионлари сафига ўтишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" яқинда бош мураббийини ўзгартирди - Хави ўрнини Ханс Флик эгаллади.