Испания терма жамоаси ҳужумчиси Микель Ойарсабаль терма жамоанинг ёш футболчилари Нико Уильямс ва Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
"Улардан бири бор-йўғи 16 ёшда, иккинчиси эса 21 ёшда, аммо улар катта иштиёқ билан ўйнашади ва ҳар бир ўйинга жиддий қарашади, хоҳ у финал, хоҳ ўртоқлик ўйини бўладими, худди шундай муносабатда бўлишади.
Уларда рақиб ким бўлишидан қатъий назар, чиройли ўйин кўрсатишга интилишади улар шунчаки ҳужум қилишни хоҳлашади ва бу каби ўйинларда муҳим - улар кимга дуч келишидан қатъий назар, қўрқишдан асар ҳам йўқ", - деди Ойарсабаль.