Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Испания терма жамоасининг 16 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“16 ёшли Ламин ҳозир жуда юқори савияда ўйнамоқда. У кўрсатаётган етук футболни томоша қилиш шунчаки завқ. Албатта, у ҳали кўп нарсаларни ўрганиши керак. Аммо унинг ёшида у кўп нарсани қила олади", - деди Гюндоган.