Италиянинг “Интер” клуби собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци Антонио Контени таклиф қилган “Наполи”нинг А Сериядаги имкониятларини баҳолади.
Марко "Наполи"нинг чемпионлик даъвогарлари сафига қайтишига ишонмайди.
“Наполи”дан кутилмаган ҳодисалар кутмайман. Конте у ерда нимани ўзгартиришини билмайман. Ишончим комилки, у жамоанинг ўтган мавсумдаги натижасидан 10-12 очко кўпроқ тўплайди. Айниқса, "Наполи"нинг Европа турнирларида қатнашмаслигини ҳисобга олсак, клубга бу осонроқ бўлади", - дея Матераци сўзларини келтиради fcinter1908.it.