Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Футзал: Санжар Ризаев клублар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳсларида комиссарлик қилади

Баҳо:
+ | -

ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида комиссарлик қилади.

11-16 апрель кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида клублар ўртасида Осиё чемпионати иккинчи саралаш минтақаси баҳслари бўлиб ўтади. Таъкидлаш лозим, саралаш баҳсларининг очилиш учрашувига ўзбекистонлик Санжар Ризаев комиссар этиб тайинланган. ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев жами саралашнинг 7та ўйинида комиссарлик қилади. Улар орасида битта ярим финал ўйини ҳамда 3-ўрин учун баҳс ҳам бор. Ўтган йили ОФК комиссарлик курсларида таҳсил олган Ризаев, шу йилнинг январь ойида бўлиб ўтган комиссарлик имтиҳонларидан муваффақиятли ўтди ва шу тариқа ОФК тасарруфида фаолият юритаётган ўзбекистонлик комиссарларнинг сони яна бир нафарга ортди. Бунгача ЎФФ техник бўлими бошлиғи Олим Арифов ОФК тасарруфига кирувчи турнирларда комиссарлик қилаётган Ўзбекистоннинг ягона вакили бўлиб турганди.

Маълумот ўрнида, Малайзиядаги саралаш баҳслари ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи сифатида фаолият юритаётган Санжар Ризаев учун комиссарлик фаолиятидаги илк мусобақа саналади. Мазкур саралаш баҳсларида жами 7та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борадилар. Мусобақанинг «А» гуруҳидан «Чонбури Блувейв» (Таиланд), «Шенжен Нанлинг Тиеланг» (Хитой), «Пасаргат» (Филиппин) и «Таинан Сити» (Хитой Тайпейи) жамоалари ўрин олган бўлса, «В» гуруҳида «Таи Сон Нам» (Вьетнам), «Пелиндо» (Индонезия) и «Дурал Варриорс» (Австралия) жамоалари ўзаро куч синашадилар. Таъкидлаш лозим, юқорида номлари келтирилган клубларнинг барчаси ўз мамлакатлари чемпиони саналишади.

Бевосита саралаш баҳсларига тўхталадиган бўлсак, Малайзиядаги турнирда дастлабки уч ўринни эгаллаган жамоалар шу йилнинг 27 август - 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳри мезбонлик қиладиган футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритишади. Эрон, Ўзбекистон ҳамда Япония чемпионлари эса, Осиё чемпионатининг финал босқичига саралаш баҳсларисиз йўлланмани қўлга киритишган. Эслатиб ўтамиз, ОЧ-2013 финал босқичида Ўзбекистон шарафини 2012 йилда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Тошкентнинг «Ардус клуби ҳимоя қилади. Таъкидлаш лозим, «Ардус» футзал бўйича ўтган йилги ОЧ баҳслари финалчиси ҳисобланади. 2012 йили тошкентликлар финал баҳсида Эрон чемпиони - «Санои Пасанд» жамоасига имкониятни бой берган эдилар.

Қуйида ўзбекистонлик Санжар Ризаев комиссарлик қиладиган ўйинлар рўйхати келтирилган:

11 апрель, пайшанба
Очилиш учрашуви, «А» гуруҳи
1.«Чонбури Блувейв» - «Таинан Сити»
2. «Шенжен Нанлинг Тиеланг» - «Пасаргат»

12 апрель, жума
«А»гуруҳи
3.«Чонбури Блувейв» - «Шенжен Нанлинг Тиеланг»
4. «Пасаргат» - «Таинан Сити»

«В» гуруҳи
5. «Пелиндо» - «Дурал Варриорс»

15 апрель, душанба
Ярим финал
6.«А» гуруҳи ғолиби - «В» гуруҳи иккинчи ўрин соҳиби

16 апрель, сешанба
7. Учинчи ўрин учун баҳс

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:45, 11.04.2013.
Ўқилди: 3871 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.