"ПСЖ" марказий ҳимоячиси ва сардори Маркиньос Саудия Арабистони клубининг асосий трансфер мақсадига айланди. Журналист Саша Тавольерининг маълумотларига кўра, "Ал-Иттиҳод" тажрибали бразилияликни таклиф қилишни орзу қилади.
Қайд этилишича, агар клуб "ПСЖ" билан трансфер бўйича келишиб олса, Маркиньоснинг ўзи "Ал-Иттиҳод"га ўтишга тайёр. Париж раҳбарияти саудияликларнинг ўз сардорига бўлган қизиқишидан хабардор, бироқ ҳозирча бир қарорга келмаган.
Эслатиб ўтамиз, Маркиньос 2013 йилда “Рома”дан “ПСЖ”га ўтганди.