"Лион" ярим ҳимоячиси Райан Шерки Дортмунднинг "Боруссия" клубининг трансфер мақсадига айланди.
Аввалроқ парижликлар 20 ёшли футболчини ўз сафларига жалб қилишга уринган, аммо пойтахтликлар "Лион" билан келиша олмаганди. Энди Шерки учун янги даъвогар бор - "Боруссия Дортмунд". Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, франциялик футболчи "асаларилар" қизиқишига эътибор қаратмоқда, бироқ ҳозирча келишувга эришилгани йўқ – на футболчи билан, на клублар ўртасида. Тез орада янги музокаралар бўлиб ўтади.
Райан Шеркининг "Лион" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ёш ҳужумкор ярим ҳимоячининг нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.