"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунс "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.
"Гвардиола жамоага келишидан олдин футболни жуда яхши тушунаман деб ўйлардим. Унинг тайинланганидан кейин мен деярли ҳеч нарса билмаслигимни англадим.
Унинг услуби ўйинга катта таъсир кўрсатди. Нафақат мен учун, балки бутун жамоа учун ҳам. Мен Пепни футбол тарихидаги энг буюк мураббий деб биламан", - деди ҳимоячи.