Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 7 поғона пастлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА томонидан бугун эълон қилинган рейтингда 7 поғона пастлаб кетди ва 66-ўринга жойлашди.

Хабарингиз бор, терма жамоамиз март ойида Осиё кубогининг саралаш баҳсида БААга ютқазиб (1:2), Ливанни мағлуб этганди (1:0). Ушбу натижаларда оқибатида рейтингдаги очколарини камайди.

Эрон эса Кувайт билан Осиё кубоги саралашида дуранг ўйнаб, бир поғона кўтарилди ва 56-ўринни банд этди. Ўзбекистонга ютқазиб, Таиландни мағлуб этган Ливан 1 ўрин кўтарилишга муваффақ бўлди (129-ўрин). Гуруҳдошимиз Жанубий Корея 5-поғона кўтарилиб, Осиёнинг иккинчи жамоасига айланган бўлса (42), Қатар 4 ўрин пастлаб, юзликни тарк этди (102).

БАА ва Веьтнам терма жамоалари 9-ўрин кўтарилишга муваффақ бўлди (89 ва 150-ўринлар). Вьетнам эса 3 ўрин пастлади (132).

ОФК Чақирув кубоги саралаш мусобақасида иштирок этган Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари кескин кўтарилишга эришишган. ФИФА рейтингида энг қуйи ўринлардан бирини эгаллаб турган қирғизлар 59-ўрин кўтарилиб олишган бўлса (142), тожиклар 112-ўринга чиқиб олишди (40 ўрин кўтарилиш).

Япония 3-ўрин пастлаган бўлса-да, 29-ўрин билан Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Австралия эса ўз ўрнини 7 поғонага сусайтирди (46). Японияни мағлуб этган Иордания эса 14 ўрин кўтарилишга эришди.

Рейтингни ҳамон Испания, Германия ва Аргентина терма жамоалари бошқаришмоқда. Хорватия эса кутилмаганда бирданига 5та ўрин кўтарилиб, 4-поғонага чиқиб олди. Португалия эса 7дан 5га сакради.

1. (1) Испания – 1538,
2. (2) Германия – 1428,
3. (3) Аргентина – 1292,
4. (9) Хорватия – 1191
5. (7). Португалия – 1163,
6. (6) Колумбия – 1154,
7. (4) Англия – 1135,
8. (5) Италия – 1117,
9. (8) Голландия – 1093,
10. (11) Эквадор – 1056
...
29. (26) Япония - 773
42. (47) Ж.Корея - 644
46. (39) Австралия - 624
56. (57) Эрон - 538
66. (59) ЎЗБЕКИСТОН- 521.

Жадвалнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:22, 11.04.2013.
Ўқилди: 9624 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.