«ПСЖ» клуби соҳиби Носир Ал-Хелайфи чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Барселона»га қарши ўйиндан кейин жамоасининг турнирдаги иштироки ҳақида фикр билдирди.
«Жамоа «Камп Ноу»да шундай фантастик ўйин намойиш этганидан фахрланаман. Биз биттагина учрашувда мағлубиятга учрадик, шунинг учун бошимизни тик тутган ҳолда мусобақа билан хайрлашамиз.
Ярим финалга чиқишга жуда яқин қолган эдик. Энид мамлакат чемпионати ва кубоги учрашувларига эътибор қаратиш керак.
Менимча, «ПСЖ» аллақачон Европанинг топ-клублари қаторига кириб улгурди. Чунки биз энг кучли саккизталикдан ўрин ола билдик. Бундан ташқари биз дунёнинг энг кучли жамоасига енгилдик. Жуда ажойиб бўлди, биз барчасини 200 фоизга уддаладик.
Келаси йилда чемпиолар лигасини юта оламизми? Бир нарса дейиш қийин... Лекин биз яқин беш йил ичида бунга эришмоқчимиз. Бу бизнинг мақсадимиз»,- дейди Ал-Хелайфи.