Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин 39 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналдунинг 2024 йилги Европа чемпионатидаги ўйини ҳақида гапирди:
"У ўйинни секинлаштирди, демаган бўлардим. Жаҳон чемпионатида у жамоага кўпроқ салбий таъсир кўрсатди, аммо Еврода ўз роли асосий эмаслигини тушунди.
У 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин", деди Аршавин “Матч” телеканалида.