Кириш Регистрация

Ломбертс: «Умид қиламанки, «Рубин» бугун «Челси»ни мағлуб этади»

Баҳо:
+ | -

«Зенит» футболчиси Николас Ломбертс Европа лигаси чорак финалида Қозонинг «Рубин» жамоаси «Челси»га муаммо туғдиришга қодир деб ҳисобламоқда.

«Умид қиламанки, «Рубин» бугун «Челси»ни мағлуб эта олади. Менимча, бу бутун рус футболи учун фойдали, айниқса УЕФА рейтингида бизга қўшимча рейтинг бериши мумкин.

Уларни 2:0 ҳисобидаги ғалаба қониқтирадими? Бу реал ҳолат. Инглизларга узоқ парвоз ҳам муаммо туғдириши мумкин. «Рубин» кучли жамоа ва афсуски, биз буни ўз тажрибамиздан биламиз»,- дейди футболчи.

Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 20:39, 11.04.2013.
Ўқилди: 3503 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.