Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Қашқадарё футбол федерациясида йиғилиш ўтказилди

Баҳо:
+ | -

20-21 апрель кунлари Қашқадарёда вилоят биринчилиги баҳслари (иккинчи лига) бошланиши кутиляпти. Шу муносабат билан вилоят футбол федерациясида “Насаф”, “Шўртан”, “Машъал” ва “Севинч” клублари матубот хизмати вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни Қашқадарё футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Норқул Даминов олиб борди. Бунда асосан вилоят футболини даврий матбуотда, шунингдек, интернет сайтларида кенг ёритиш масалалари кўриб чиқилди. Норқул Муродович сўзга чиқиб, дастлаб республикамиз ҳукумати томонидан жойларда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади ва бажарилаётган ишларни матбуотда кенг ёритиш асосан юқорида санаб ўтганимиз клублар матбуот котиблари зиммасида эканини айтиб ўтди.

Норқул Даминов берган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда “Насаф”, “Машъал” ва “Шўртан” қошида фаолият юритаётган футбол мактаблари тарбияланувчиларининг умумий ҳисобда 70 фоизини бошқа вилоятдан келганлар ташкил этмоқда. “Ваҳоланки, вилоятимизда 1 миллион нафар ёшлар ва ўсмирлар борлигини инобатга олсак, аввало ўзимизнинг футболчиларга эътибор қаратишимиз лозим” – дея таъкидлади Норқул Даминов.

Айни пайтда Элбек Жўраев ҚФФда Норқул Муродовичнинг ўринбосари ҳамда мураббийлик ва ҳакамликни ривожлантириш бўйича мутахассис сифатида иш олиб бормоқда. Анвар Ўринов эса мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи ҳисобланади. Бундан ташқари, федерация штатида Ғофур Холиқов (бош ҳисобчи), Акбар Ғуломов (болалар ва ўсмирлар футболи бўйича мутахассис), Татьяна Ахрарова (кадрлар бўлими назоратчиси), Гўзал Бозорова (компьютер мутахассиси), Шерали Шукуров (мутахассис) каби инсонлар ҳам фаолият юритишмоқда.

Ҳозирда вилоят футбол федерацияси олдидаги энг масъулиятли иш иккинчи лига басҳларини юқори савияда ўтказиш ҳисобланади. Олинган маълумотларга қараганда, бу йилги чемпионатда 20-22та жамоа қатнашади ва учрашувлар икки босқичда ўтказилади. Биз бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 20:44, 11.04.2013.
Ўқилди: 4533 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.