Франциялик собиқ футболчи Николя Анелька Килиан Мбаппенинг муаммолари ҳақида гапирди.
"Реал"нинг 25 ёшли янги футболчиси жорий Европа чемпионатида Франция терма жамоаси сафида атиги битта гол урди - Польшага қарши ўйинда пенальтидан.
“Килиан доимо икки ёки учта рақибга дуч келмоқда. Унинг бурни ҳам жароҳатланган, бу эса бундай шароитда бирор нарсага эришишни қийинлаштиради, лекин у исталган вақтда гол ура оладиган даҳшатли футболчи бўлиб қолмоқда. У буни ҳали исботлайди, кўрасиз. У мавсумни яхши ўтказди, у ҳар доим ажойиб статистикага эга, лекин одамлар доим кўпроқ нарсани хоҳлайдилар”, - дея Анелькадан иқтибос келтиради Madrid Zone.