Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Пахтакор» - «Динамо». 5-тур превьюси

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 5-тур учрашувлари доирасида Мурод Исмоилов шогирдлари самарқандликлар билан майдонга тушади. Ушбу мавсумни Камо Газаров шогирдлари унчалик муваффақиятли бошлай олишмади. 4 ўйиндан сўнг жамоа 3 очко жамғарган. Рақиб дарвозаларини ҳали ишғол этмаган. Шу билан бирга дарвозасидан бир тўп ўтказиб юборган, шунда ҳам пенальтидан. Демак, ҳимояда ҳаракат қилиш борасида бўлажак рақибимизда муаммолар кам учраяпти.

Ҳозиргача жамоалар олий лигада 38 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 29тасида "Пахтакор", 5тасида эса "Динамо" зафар қучган. Қолган беллашув дуранг билан якунланган. "Пахтакор" 74 бор гол урган, "Динамо" эса 20 марта. Тошкентдаги беллашувларда самарқандликлар бир бор ғалаба қозонишган, 2000 йилда. Қолган барча баҳсларда жамоамиз муваффақиятга эришган. Тошкентдаги ўйинларда "Динамо" охирги 12 мавсумда фақат бир марта тўп киритган. Ўзаро баҳсларда катта устунлик бизнинг жамоа тарафда.

Учрашувда дисквалификация туфайли майдонга туша олмайдиган футболчилар мавжуд эмас. Ўйинни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ёшлар жамоалари 13 апрель, шанба куни Қибрайда соат 16:00да ўйинларини бошлашади. Асосий таркиблар 14 апрель, якшанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 17:00да ким кучли эканлигига ойдинлик киритишни бошлашади. Ўйинда футболчиларимиз кўк рангли футболка ва шортиларда майдонга тушишади.

Ўйин учун чипталарни мухлислар учрашув куни стадион кассаларидан харид қилиш имкониятига эгалар. Чипталар баҳоси 1000 сўмдан. Барча ишқибозларни ўйинни стадионда кузатишга таклиф этиб қоламиз.

"Пахтакор" – "Динамо"
Ҳакамлар: А.Асимов (Тошкент), Б.Баҳромов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), Б.Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 08:32, 12.04.2013.
Ўқилди: 3581 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик