"Ливерпуль" ёзги трансферлар вақтида ўз таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.
"Мерсисайдликлар" клуби сўнгги ҳафталарда "Ювентус" ҳимоячиси Глейсон Бремерга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TuttoJuve хабар бермоқда.
Transfermarkt портали 27 ёшли Бремерни 60 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ, бразилиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" даъвогарлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, лекин яқинда Бремер "Ювентус"да қолишини аниқ айтганди.