Германия терма жамоаси сардори Мануэль Нойер Евро-2024'даги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг ҳам терма жамоадан кетмаслиги мумкин.
Bild хабарига кўра, 38 ёшли дарвозабон ҳали ҳамон келажаги бўйича якуний қарорга келмаган. Бу "Барселона" дарвозабони Марк Андре Тер Штегенга ёқмаяпти. Марк энди жамоада биринчи рақамли посбон бўлишни истайди.