"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" марказий ҳимоячиси Жеррэд Брэнтуэйт ва «ирислар» ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюинни жами 80 миллион фунт (95 миллион евро) эвазига сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TeamTalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти Брэнтуэйтнинг трансфери уларга 70 миллион фунт (83 миллион евро), Калверт-Льюинни сотиб олиш эса 10 миллион фунт стерлингга (11 миллион евро) харажат қилиши мумкинлигини истамоқда.
Бироқ манбанинг таъкидлашича, "Ирислар" бу икки футболчи билан 80 миллион фунт стерлинг (95 миллион евро) эвазига хайрлашишга тайёр эмас, "Манчестер Юнайтед" умумий ҳисобда 100 миллион фунт (118 миллион евро) тўлаши керак.