Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

КОНМЕБОЛ 11 нафар уругвайлик футболчиларга нисбатан колумбиялик мухлислар билан жанжалдан кейин иш очди

Баҳо:
+ | -

Колумбиялик мухлислар билан муштлашган уругвайлик 11 нафар футболчига нисбатан иш очилди.

Уругвай ва Колумбия ўртасидаги ўйиндаги воқеадан сўнг КОНМЕБОЛ Уругвай футбол ассоциациясини мухлислар билан муштлашувда турли даражада иштирок этган 11 нафар футболчига нисбатан интизомий текширув ўтказаётгани ҳақида хабар берди.

Уругвайликлар Америка кубоги ярим финалида Колумбияга имкониятни бой беришди (0:1). Ўйиндан сўнг Уругвай терма жамоасининг баъзи футболчилари трибунага чиқиб, Колумбия терма жамоаси мухлислари билан муштлашишди. Дарвин Нуньес колумбиялик мухлислар томон стул улоқтиргани қайд этилган.

Рўйхатда Нуньесдан ташқари Рональд Араухо, Родриго Бентанкур, Сантьяго Меле, Себастьян Касерес, Эмилиано Мартинес, Матиас Винья, Брайан Родригес, Хосе Хименес ва Факундо Пельистри ҳам бор.

Киритилди: 21:07, 12.07.2024.
Ўқилди: 1652 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик