Испаниянинг AS нашрининг ёзишича, "Реал" футболчилари Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем "Олтин тўп-2024" учун ягона даъвогарлар.
Манбага кўра, Беллингем Англия билан Еврода ғалаба қозонса, катта эҳтимол билан нуфузли совринни қўлга киритади. Агар ундай бўлмаса, иккала футболчи ўртасида октябргача кураш давом этади.