"Комо" Энтони Марсьяль билан трансфер борасида музокаралар олиб бормоқда.
Мавсум охирида ҳужумчи клубдаги 9 йиллик фаолиятидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этди. Франциялик футболчини ўз сафига "Лион", "Марсель" ва "Бешиктош" каби клублар қизиқаётгани хабар қилинганди. Футболчи 2021 йилдан бери Франция терма жамоасида ўйнамайди.
La Gazette Dello Sport хабарига кўра, Антони Марсьяль айни дамда турли клублар, жумладан, "Комо" таклифлари ҳамда "Бешиктош" таклифини кўриб чиқмоқда. Бироқ турк клуби аллақачон италиялик ҳужумчи Чиро Иммобиле билан шартнома имзолаган, шу боис турклар ҳали ҳам Марсьял трансферига қизиқиш билдиришлари ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.
Ўтган мавсумда форвард Премьер-лигада 13 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.













