Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Мексикада мухлислар ўртасидаги муштлашувдан сўнг стадионда бир мухлис отиб ўлдирилди

Баҳо:
+ | -

Мексикада оммавий муштлашувдан сўнг стадионда бир мухлис отиб ўлдирилди.

Associated Press нашри хабарига кўра, ҳодиса 13 июль куни Мексика Апертурасининг 2-туридан ўрин олган "Тихуана" – "Гвадалахара" (4:2) учрашуви вақтида юз берган. Учрашув якунида икки жамоа мухлислари ўртасида муштлашув келиб чиқди. Кейинроқ ижтимоий тармоқларда муштлашув иштирокчиларидан бирининг "Тихуана" футболкасини кийиб, стадион тўхташ жойида ётгани ва қон кетаётгани акс этган суратлари эълон қилинди.

24 ёшли йигит қўли, орқаси ва бошидан ўқ жароҳатлари олган – кейинчалик у касалхонада вафот этган. Прокуратура маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс жиноят жойидан қочиб кетган.

Воқеа билан боғлиқ баёнотда Лига МХ мухлисларнинг зўравонлик ҳаракатларини қоралади ва расмийлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Мексика футбол федерациясининг тартиб-интизом комиссияси тергов бошланганини эълон қилди.

Киритилди: 13:55, 15.07.2024.
Ўқилди: 1202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12127]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7754]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4785]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3916]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3508]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3023]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3017]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2423]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2280]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2230]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик