Жароҳати туфайли Европа чемпионати учун якуний таркибга киритилмаган Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайр терма жамоасининг турнир финалида Испаниядан учралган мағлубиятига муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, “уч шерлар” рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
“Мен умидсизман. Яна уриниб кўрамиз. Испанияни табриклайман, энг яхши жамоа ғалаба қозонди. Бутун турнир давомида ажойиб кўриндингиз”, — деб ёзди Магуайр ижтимоий тармоқда.