Англия терма жамоаси Европа чемпионати финал учрашувида омадсизликка учради, жамоа испанларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу ўз жамоаси учун омадсиз кечган ўйин натижаларига изоҳ бериб, англиялик мухлислардан узр сўрашни зарур деб ҳисоблади.
"Биз эзилиб қолдик. Мен нима дейишни билмайман. Биз ғалаба мумкинлигига ишонардик, аммо бундай эмаслиги маълум бўлди.
Ўйлайманки, мухлислар ғалабага ҳақли эдилар. Мен уларга қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман, шунингдек, яхши якун амалга ошмагани учун узр сўрайман", - дея Шоунинг сўзларини келтиради BBC Sport.